"Барселона" спорт директорисиз қолди, Пуйоль бу жойни эгаллаши мумкин
17 ноя 2021 11:07
Янгиликлар
"Барселона" спорт директорисиз қолди, Пуйоль бу жойни эгаллаши мумкин
"Барселона"да кадрлар революцияси давом этмоқда.
"Кўк-анорранглилар" расмий сайти маълумотига кўра, Рамон Планес клуб билан ҳамкорликни эрта якунлаш борасида келишувга эришди ва ўз лавозимини режалаштирилган муддат (2022 йилнинг 30 июни)га қадар тарк этди.
"Барселона" баёнотда Планесга ўз лавозимидаги икки йиллик иш учун миннатдорчилик билдирди.
Олдинроқ ОАВда бу жойни каталонияликларнинг собиқ сардори Карлес Пуйоль эгаллаши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Фикрлар