“Барселона” сўнгги 18 йилдаги энг ёмон стартни амалга оширди

1 ноя 2020, 09:15
Ла Лига 8-тури доирасида “Барселона” сафарда “Алавес” билан (1:1) дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Пике тўпни дарвозабон Нетога ноқулай тарзда оширди ва мезбонлар ҳужумчиси Луис Риоха дарвозабонни хато қилишга мажбур қилиб, ҳисоби очди. Каталонияликлар 64-дақиқада Антуан Гризманнинг голидан кейин мувозанатни тиклашди.

Шу тариқа кўк-анорранглилар Испания чемпионатининг олти турида 8 очко жамғариб, 12-поғонадан жой олишди. Бу “Барселона”нинг Ла Лигада сўнгги 18 йилдаги энг ёмон старти сифатида қайд этилди. 2002 йилги мавсумда ҳам “Барса” Ван Гал қўли остида олти учрашувда 8 очко тўплаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live