

"Футболчи дастлаб тўлиқ текширувдан ўтказилди. Шундан сўнг, Европа ва Россиянинг етакчи тиббий марказлари футболчини операция қилишга қарор қилишди.
Операция муваффақиятли ўтди. Бугун у Петербургга қайтиб келади ва якка таркибдаги тикланиш дастурларини бошлайди", - дейилади расмий хабарда.
Хабарларга қараганда, собиқ "Барселона" ҳужумчиси бу йил майдонга туша олмайди.
22 ёшли Малком жорий мавсум РПЛ доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди ва атиги 62 дақиқа ҳаракат қилди.



