

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, Каталония клуби Роберто билан музокараларни бошлади ва у билан 2024 йилга қадар шартнома имзоламоқчи.
Қайд этиш керакки, ҳали томонлар келишувдан йироқлар, футболчини таклифнинг молиявий тарафлари қониқтирмаяпти.
29 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум "Барса" либосида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Робертонинг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



