

Маълум бўлишича, жамоадан кетиб қолган Неймарга ўринбосар қидираётган "кўк-анорранглилар" 21 ёшли футболчи учун 80 миллион евро беришга тайёрлар. Футболчининг "Реал" билан шартномасида товон пули сифатида айнан шундай сумма кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио - ўз ёшида дунёнинг энг умидли ва энг қиммат футболчиларидан бири.
Агар ушбу хабарлар асосли бўлиб чиқиб, трансфер амалга ошса, "Реал" раҳбариятининг ахволига хавас қилиб бўлмай қолади.



