

Каталонияликлар вакиллари 26 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган учрашувни декабрь ойига қолдирилишига қаршилик кўрсатишгани йўқ.
Аввалроқ, "Барселона" - "Реал" ўйини 18 декабрь куни ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди. Учрашув ўтказилиш тартиби борасида махсус қўмита қарор қабул қилади. Айни дамда Каталонияда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.



