

Каталонияликлар 12 августгача ушбу харидни якунлаш ниятида. "Барселона"нинг шошилишига сабаб, 13 август куни улар "Реал" билан Испания Суперкубоги учун илк баҳсни ўтказишади ва клубдагилар Коутиньо учрашувда иштирок этишини исташмоқда.
Олдинроқ, ОАВда "Барселона" "Ливерпуль" билан 25 ёшли ярим ҳимоячи борасида келишиб олгани эълон қилинган эди. Трансфер бонуслар билан бирга 120 млн. еврога амалга ошиши мумкин.



