"Барселона" қизиқаётган дарвозабон жамоаси билан шартномасини узайтирди

Mirjalol Normatov
28 мар 2019, 23:59
"Аякс" ўз дарвозабони Андре Онана билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Посбон билан янги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шу орқали камерунликнинг маоши ҳам кўтарилди.

Олдинроқ Онананинг хизматларига "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.

22 ёшли Онана "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилда "Аякс"га ўтганди. Шу вақтдан буён у жамоаси таркибида 126 ўйинда қатнашди ва 106 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com