“Барселона” президентлига номзодлар Холанднинг агенти билан алоқага чиққан

Eldor Akmurzayev
2 дек 2020, 20:50
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Боруссия Д” форварди фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Унинг агенти Мино Райола билан каталонияликлар президентлигига номзодларнинг уч нафари музокара ўтказган. Райоланинг ўзи эса футболчи 70 млн еврога сотилиши ва Холанднинг отасига бонус маблағи тўланиши кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуб раҳбарлиги учун сайлов 24 январда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›