

Манбанинг маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи бошқарувчи билан телефонда бўлган суҳбатда унга ўз хизматларини таклиф қилган, аммо "кўк-анорранглилар" 36 ёшли ҳимоячига қизиқишмаяпти.
Қайд этиш керак, каталонияликлар мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши кутилмаётган Нельсон Семедуга кўпроқ ишонч билдиришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Алвес 2008-2016 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.
Олдинроқ унинг "Манчестер Сити" билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.




