"Барселона" посбони қўл суягини синдириб олди

Eldor Akmurzayev
12 авг 2019, 01:37
Жорий ёзда «Валенсия»дан «Барселона» сафига ўтган дарвозабон Нето жароҳат олди.

Бу ҳақда каталонияликларнин расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбага кўра, бразилиялик кипер қўл суягини (кафт ва тирсакнинг бирлашган қисми) синдириб олган ва энди у 5 ҳафтага яқин муддатни ўтказиб юбориши кутилмоқда. 

Бугун, яъни, душанба куни жамоа 30 ёшли бразилиялик посбонни тиббий текширувдан ўтказади ва даволаниш ҳамда тикланиш вақтлари тўғрисида аниқ маълумот беради.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com