"Барселона" Педри билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
14 окт 2021, 19:25
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педри клуб билан янги шартнома имзолади.

Келишув  2026 йилнинг 30 июнигача амал қилади. 

Футболчининг шартномадаги товон пули бир миллиард евро этиб белгиланди.

Педри ушбу мавсумда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси доирасидаги 4 та ўйинда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com