"Барселона" "Олтин бутса" соҳибига қизиқмоқда

Alisher
29 авг 2020, 11:31
"Барселона" форвардлар қидирмоқда.

Ҳужумчи Луис Суарес ушбу трансферлар ойнасида клубдан кетишга яқин. "Барселона" эса "Лацио"нинг 30 ёшли форварди Чиро Иммобилега қизиқмоқда.

Италиялик футболчи ўтган мавсум А Серияда 36та гол уришга эришди ва "Олтин бутса" соҳибига айланди.

Иммобиле "Лацио"дан маошини кўтаришни сўраган - айни дамда у йилига 3 миллион евро маош олади. Аммо Рим клуби ўйинчининг сўровини қондира олмайди, шундай экан унинг кетиши истисно этилмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS