"Барселона" Неймарни қайтариш учун Дембеледан воз кечиши мумкин

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2018, 12:25
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, франциялик "Барса" раҳбариятидан уни сотишни сўраган. Каталония клуби Неймарни қайтариш операциясига Дембелени қўшмоқчи.

Бир неча кун олдин ПСЖ ва "Барселона" ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Трансфер январда амалга ошиши мумкин.

Каталония клуби францияликни сотиб юбормоқчи, чунки у майдон ташқарисида ўзини яхши тутмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal