"Барселона" "Милан" ўйинчиси Франк Кессье билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
28 фев 2022, 13:20
"Барселона" айни дамда "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье билан музокаралар олиб бормоқда.

Ивуарлик футболчи шартномани узайтирмоқчи эмас ва янги клуб қидирмоқда. У "Милан" таклиф этаётган 5 миллион еврога рози эмас.

25 ёшли Кессьенинг итальян клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es