

Таъкидланишича, ҳар икки жамоа аллақачон 18 ёшли ўйинчининг эҳтимолий трансфери борасида "Хоффенхайм" билан боғланган.
Нидерландиялик футболчи "Хоффенхайм" таркибига 2018 йилда "Фейеноорд"дан келиб қўшилган эди. Айни пайтда унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 1 миллион еврога тенг.
Мелайро — "Аякс", "Барселона", "Милан" ва "Челси"да тўп тепган Винстон Богарднинг жияни.



