“Барселона” Маскеранонинг кетаётганини тасдиқлади

23 янв 2018, 23:15
Ҳимоячи Хавьер Маскерано “Барселона”ни тарк этади.

Каталония клуби чоршанба куни футболчи билан хайрлашув маросими ўтказилишини тасдиқлади.

Маросимда “Барса” футболчилари ва клуб президенти Жозеп Бартомеу иштирок этади.

“Барселона” да Маскерано 2010 йилнинг авгусидан “Ливерпул”дан келиб қўшилган ва жамоада етти ярим мавсумни ўтказди. Жамоа сафида у 18 та совринни қўлга киритди. Жамоа таркибида 334 та баҳсда майдонга тушди.

Илгари хабар қилинганидек Маскеранно кейинги фаолиятини Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” жамоаси таркибида ўтказиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›