

Футболчи январдаги трансфер ойнасида ватанига қайтади. Вингернинг янги иш жойи Каталониянинг "Барселона" клуби бўлади.
Клублар музокаралар олиб боришмоқда ва битим борасида келишувга эришишди. Торреснинг трансфери "кўк-анорранглилар"га 50 млн еврога тушади. "Барселона" ўйинчи билан ҳамкорликнинг тафсилотлари бўйича келишувга эришди.
Испаниялик "шаҳарликлар" сафида ўтган йилнинг ёзида "Валенсия"дан ўтган эди. Футболчи жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



