«Барселона» Лемос учун 4 миллион евро таклиф қилди, «Лас-Пальмас» 12 миллион сўраяпти

Narzulla Saydullayev
7 июн 2016, 09:02
«Лас-Пальмас» ҳимоячиси Маурисио Лемос «Барселона»га ўтиши мумкин.

Каталония клуби уругвайлик футболчи учун 4 миллион евро ва турли бонуслар орқали 8 миллион таклиф қилди, аммо «Лас-Пальмас» қўшимча шартларсиз Лемос учун 12 миллион евро олмоқчи.

Футболчи «Лас-Пальмас»га Қозоннинг «Рубин» клубидан ижара асосида кўчиб ўтганди ва мавсум давомида 2 миллион евро эвазига сотиб олинганди.

Якунланган мавсумда 20 ёшли Лемос Испания примеросида 10та ўйин ўтказди ва 5та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: eurosport.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›