"Барселона" футболчисининг уйи ўмарилди
02 май 2023 11:17
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде ўтган шанба куни жамоага "Бетис"ни мағлуб этишга ёрдам берди. Унинг уйи эса ўша пайтда тўнаб кетилди, деб хабар берди "Mundo Deportivo".
Бу "кўк-анорранглилар" футболчиси билан боғлиқ жорий мавсумдаги иккинчи шундай ҳолат. Пьер-Эмерик Обамеянг август ойи охирида "Челси"га ўтаётган вақтда ҳам бундай ҳолат рўй берганди. Боз устига, воқеа вақтида габонликнинг жағи синган.
"Барселона" футболчисининг уйини ўғирлаш сўнгги йилларда тез-тез учраб турадиган ҳодисага айланган. Бунгача Ансу Фати, Самуэль Умтити, Жорди Альба, Луис Суарес, Артур Мело, Филиппе Коутиньо ва Кевин-Принс Боатенг жабр чеккан эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар