UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

"Барселона" кимни сотиб олганидан хабари борми? Янгиликлар

"Барселона" кимни сотиб олганидан хабари борми?

Дембеле "Боруссия"дан аввалги жамоаси "Ренн"да ҳам шартнома шартларини бажаришдан бош тортганди. Усмон билан боғлиқ вазият ва футболчининг ўзига хос характерига назар ташлаймиз.


Дембеле бу ёзда жамоадошлари билан машғулот вақтида урушиб кетди, клуб уюштирган тадбирларда турли хил баҳоналар билан иштирок этмади, якунда эса шунчаки жамоа лагеридан қочиб кетиб қўя қолди. Буни у "Барселона" таклифини қабул қилгиси келмаётган раҳбарларга ультиматум деб атади.

20 ёшли иқтидорли футболчи нега бу қадар ўзгариб кетди, ёки у аввалдан шундаймиди? Бу саволга биргаликда жавоб топишга урунамиз.

"Дембеле сериали, ёхуд воқеалар ривожи..."
5 август. "Боруссия" асосий рақиби "Бавария" билан янги мавсумнинг биринчи расмий учрашувини ўтказди. Дембеледан голли пас, кейин у пеналтилар сериясидаги имкониятидан унумли фойдаланди, бу орада Дембелега ўтган мавсумдаги омадли иштироки (Бундеслигага янги келганлар орасида мавсумнинг энг яхши футболчиси) учун соврин топширилди. Аммо Германия Суперкубоги барибир Мюнхенга йўл олди.



6 август. "Дортмунд" Эрфуртга маҳаллий клуб билан назорат учрашуви ўтказиш учун йўл олди. Усмон Дортмундда қолди ва жисмоний тайёргарликка жавоб берувчи мураббий билан шуғулланишни давом эттирди. Ўша куни L’Equipe "Барселона" франциялик футболчи учун 100 миллион евролик (биринчи таклифи)ни тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқатди.

7 август. Немис клуби хотиржамликни сақлашга ва ақл билан иш кўришга ҳаракат қилди. Ахир уларга ҳали 100-миллионлик таклиф жўнатишмаганди. Цорк ва Ватцкега Дембеленинг ўзи агентлари орқали "Барселона"га ўтишга розилик бергани ҳақида хабар беришди. Ваҳоланки футболчи ва немис клуби ўртасидаги келишув 2021 йил ёзига қадар амал қиларди.

8 август. "Барселона" вакиллари "Боруссия" раҳбарияти билан учрашувга йўл олишди, аммо Дюссельдорфдаги музокаралардан фойда бўлмади. Дембеле эса фейсбукда "Дортмунд" футболкасидаги расмни чоп этди ва расм остига Echte Liebe (Ҳақиқий муҳаббат) деб ёзиб қўйди.

9 август. Дембеле машғулотда қатнашди ва жамоавий суратга мажбуран (буни унинг юз ифодасидан тушуниш қийин эмасди). Кейинроқ у "Боруссия"нинг твиттердаги расмий саҳифасини "ўқигиси келмай қолди".



10 август
. Аввалдан келишилгани бўйича 9:30да француз клуб телеканалига интервью бериш учун келмади. Клубдагилар бунга жиддий эътибор беришмади, бўлиб туради, балки ухлаб қолгандир. 10:30 – машғулот бошланиш арафасида, Дембеле ҳали ҳам пайдо бўлмади. Жамоадошлари унга қўнғироқ қилишди, бироқ жавоб бўлмади. Клубдаги ҳеч ким Дембеле қаерга йўқ бўлиб қолганини билмас, бош мураббий Петер Бош "Биз у билан алоқага чиқа олмаяпмиз. Умид қиламанки, у соғ-саломат ва ҳаммаси жойида», деб интервью берди.

11 август. Кубок ўйинидан аввал охирги машғулот. Дембеле ҳамон "қочоқ" мақомида. Маълумотларга қараганда, Франция шимолида дўстлари билан дам олишда экан. Эмишки, у агенти ва "Барселона" раҳбарияти трансфер бўйича барча масалани ҳал қилишларини кутмоқда.

12 август. "Боруссия" Дембеленинг ҳаракатларидан норози ва унга жазо тариқасида жарима белгилади.

13 август. Ватцке муаммони ҳал қилишнинг немислар учун қулай вариантини топди. 150 миллион евро – ва "Дортмунд" Дембелени "Барселона"га қўйиб юборади.

16 август. Дембелега жамоадошлари билан мулоқот тақиқланди. Футболчи Дортмундга қайтиш ниятида эмас.

19 август. "Боруссия", бу "сериал"дан чарчади ва бўлаётган миш-мишлар нафақат Дембеле, балки жамоанинг бошқа футболчилари ҳам мавсумга бемалол тайёрланишларига ҳалал беришидан хавотирга тушиб қолди. Шу сабаб "Барса" раҳбариятига ўзининг охирги шартини етказди: "Ёки 27 августгача бизга 150 миллион евро ўтказиб берасиз, ёки Дембеле камида бу мавсум сафимизда қолади".



21 август. Дембеле ўз уйини ташлаб, Барселонага музокаралар учун учиб кетди.

24 август. L’Equipe хабарига кўра, "Барселона" Дембеле трансфери бўйича келишувга эришди. Трансфер суммаси 120 миллион евро + 30 миллион бонуслар кўринишида. Дембеле "Барса" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

25 август. Бўлди, "Боруссия" Дембеле трансферини тасдиқлади. Нарх - 105 миллион евро + бонуслар.

15 миллионга сотиб олган футболчисини, бир йил ўтиб 105га сотди "Дортмунд"!!!

 

Агар янги футболчи сотиб олмаса, "Боруссия" "қийналиши" турган гап, аммо ҳозирча Бош майдонда французнинг ўрнини ёпа оладиган футболчи топди. Энг қизиғи, у таркибдагиларнинг ичидан чиқди. Узоққа бориб юргани йўқ мураббий. Кристиан Пулишич бундеслига 1-тур доирасида "Вольфсбург"га қарши ўйинда (3:0) битта гол ва голи пас беришга муваффақ бўлди ва ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди Германияда.

Дембеленинг сотувидан тушган 105+ миллионларни "Боруссия" ўринли сарфлашга улгурмайди. Бозор ёпилишига 3 кун вақт қолди. Балки, бу яхшиликкадир. Чунки ҳозир оддий футболчи учун ҳам "отни калласидек" пул сўрашмоқда.

28 ёшли Андрей Ярмоленко учун 30 миллион... Бир йил олдин ҳам Ярмоленко учун хатто араб шайхлари ҳам 30 миллион сарфламаган бўларди.

Дембеленики каби ҳолатлар футболда кам эмас. Футболчи ўз орзусига, катта пул, обрўга эришиш, ёки уларнинг барчасига бирдан етиш йўлида, жамоадошлари, клуб анъналари, умуман ҳаммасига тупурган вазиятлар учраб туради.

Бу вазиятнинг ўзига хослиги шундаки, Дембеле ўз ҳаракатлари билан нафақат дортмундликларни, балки воқеани четдан кузатаётганларнинг аксариятини ҳам ўзига қарши қилиб қўйди.
Йоахим Лев, Армин Фе, Макс Эберль ва бошқалар Дембелега танқид тошларини отишди.

"Бавария" президенти Ули Хенесс бу борада шундай деди: "Сўнгги вақтларда бундай ишлар тез-тез такрорланмоқда. Қайсидир маънода бунга ўзимиз сабабчимиз. Биз футболчиларга сизлар даҳосизлар, сизнинг гапингиз гап, айтганингиз айтган, деявердик. Охир-оқибат улар бунга ишонишди ва мана натижа... Дунёдаги ҳеч бир футболчи бутун бир жамоадан муҳимроқ эмас ва бундай бўлмайди ҳам".

Афсуски баъзи футболчиларга буни тушунтиришнинг иложи йўқ. Энди сиз буни ўзининг Бундеслигадаги дебют мавсумида шу қадар ёрқин ўйин намойиш қилганидан, 150 миллион бу иқтидор учун қиммат бўлса ҳам, унчалик кўп эмаслиги ҳақида ўйлаб қоласиз.

Kicker нашри сўровномасида у Левандовски, Обамеянг, Тьяго ва Роббендек рақибларни ортда қолдирди. Тўғри, ўша-ўша номлар ўқувчиларнинг жонига теккан дерсиз, аммо Дембеле чиндан ҳам "Дортмунд"нинг ғалабаларида муҳим роль ўйнади. Германия Кубоги финалида "Айнтрахт"га қарши учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси", турли мусобақаларда кўплаб голли паслар соҳиби. Дембелесиз ўша Обамеянг ҳам "Олтин тўпотар" (Германияда мавсум тўпурарига бериладиган соврин)сиз қолиб кетарди, "Боруссия" эса катта эҳтимол билан Чемпионлар Лигасидан "айланиб ўтиб кетарди".



Дембеле биринчи бор ўз жамоаси машғулотни ташлаб кетаётгани, тушунарсиз ҳаракатлар қилаётгани йўқ. Икки йил олдин у Зальцбургнинг "Ред Булл"ига ўтмоқчи эди, аммо "Ренн"нинг ўша пайтдаги спорт-директори Микаэль Сильвестр клуб ва Усмон ўртасидаги келишувда бундай пункт йўқлиги ва уни ҳеч ким қўйиб юбориш ниятидамаслигини тушунтиради. Дембеле трансфер ойнаси охирги кунигача раҳбарият фикрини ўзгартиришини умид билан кутади, аммо... 31 августда Сильвестрнинг телефонига Дембеледан "смс" келади: "Мен Сенегалга кетяпман. Бошқа бу жамоада қолишни истамайман. Мен футболдан роҳатланмоқчи ва боримни бермоқчи эдим. Сизлар мени сотдинглар".

Кейинроқ Дембеле барибир клубга қайтди муаммо ҳал қилинди. Ўша мавсумдан сўнг футболчи Германияга йўл олди.

Эътиборимизни бир ҳолат ўзига жалб қилди. Нега Дембеле айнан ҳозир "Барселона"га ўтмоқчи? Ҳозирги, нисбатан кучсизланган, кўплаб ички муаммолари бор клубга. Бошқа тарафдан фақатгина шундай, янгидан қурилаётган "Барселона"да Дембеленинг имконияти бўлади. Дембеле чиндан кучли футболчи. Унинг юқори тезликда ҳам тўп билан моҳирона муносабатда бўлиши, ўзига хос техникаси (ёшлигида футзал билан шуғулланганининг таъсири чоғи) ва универсаллиги (аввалги мавсумда немис клубида у ҳужумнинг барча чизиқларида ўйнаб чиқди ва ҳар сафар ўта самарали ҳаракат қилди). Катта тезликда кетаётиб, қанотдан марказга кириб боришни хуш кўради, йўл-йўлакай эса, тўпни оёғининг гоҳ ички томони, гоҳ ташқи томони билан тепиши рақиб ҳимоячиси Усмоннинг ҳаракатларини аввалдан "ўқиб олишига" тўсқинлик қилади. Ҳар икки оёқда ҳам гол ура олади, ҳам шерикларига ажойиб пас етказиб беради.

Дембеле учун тактикани ўзгартириш ҳам шарт эмас. Масаланинг яна бир жиҳати "Барса" ҳар қандай ҳолатда ҳам 20 ёшли футболчи учун тактикасини ўзгартирадиган клуб эмас. Ва бу ерда у қандай суммага сотиб олингани ҳам ўз аҳамиятини йўқотади. Неймарни алмаштириб бўлмайди, буни тан олиш зарур. Дембеле иккинчи Неймар бўлмаслиги аниқ. Лекин жамоада бразилияликнинг ўрнини билдирмаслиги, ёки ҳеч бўлмаганда, йўқотиш нисбатан оғриқсиз ўтишини таъминлай олади.  

Месси ва Суарес - ҳеч қаерга кетиб қолманг! Бу ёш иқтидор эгасининг сизларга айтадиган, керак бўлса ўргатадиган нарсалари бор.

"Барселона" мени ўз таркибида кўрмоқчи, ва шу сабаб "Дортмунд" учун бошқа ўйнаш ниятим йўқ" – Дембеле яқинда шундай деганди. Хавфли сўзлар, шундай эмасми? Наҳотки, улар футболчига иш бераётган янги хўжайинларни хавотирга солмаса? Орадан бир, ана бор икки йил ўтиб, футболчи Хитой клубига ўтгиси ва дунёнинг энг кўп маош олувчи ўйинчиси бўлгиси келиб қолмаслигига ким кафолат беради деб ким кафолат бера олади? Француз бирор нимани тушунтириш учун ўзини ортиқча уринтириб ўтирмайди. Ўша эски, таниш шаблон олинади, фақат "Дортмунд" сўзи ўрнига "Барселона" қўйилади бўлди.



Футболчи билан тузилган шартнома шартлари, мухлислар орзулари, унга билдирилган ишонч, мураббий муносабати – замонавий футболда чиндан ҳам буларнинг барчасини, садоқат деган туйғуни истасангиз бир миллиард бериб, суғурта қилинг, фойдаси йўқ шекилли. Паоло Мальдини, Хавьер Занетти, Тотти даври ортда қолди, ўша садоқатли футболчилар фаолиятини якунлаб бўлган.  

Топ-клуб футболчиси номига лойиқлигини Дембеле ўтган йил исботлаб бўлди. Бегона давлат, нотаниш чемпионат ва рақобат ўта кучли бўлган, сен эса оддий бир легионер сифатида асосий таркиб учун курашаётган футболчисан, мана шу нарса Дембелени синдириши мумкин эди. Бироқ француз катта тезликда жамоа асосий таркибидангина эмас, ҳафта ва ой рамзий терма жамоаларидан ўрин олаверди. Ҳозир у шунчаки бир топ-клубдан бошқа топ-клубга ўтмоқда. Дембеленинг характеридан келиб чиқадиган бўлсак, бундай трансферлар унинг фаолиятида ҳали кўп бўлади чоғи.


Омонжон Тўхтамирзаев

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика