"Барселона" икки нафар ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи

Sherzod Nurmatov
10 окт 2021, 22:23
"Барселона" қишки трансфер ойнасида франциялик ҳимоячилар Самуэль Умтити ва Клеман Лангледан қутулмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, Рональд Куман бошчилигидаги Каталония клуби мураббийлар штаби икки футболчига ишонч билдирмаяпти. 

"Барселона" раҳбарияти маоши юқори бўлган футболчиларни сотишга тайёр.    

27 ёшли Умтити жорий мавсумда "Барселона" сафида бирорта ўйинда қатнашмади. 26 ёшли Лангле эса 4 учрашувда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Esportiu

Сўнгги янгиликлар

Барча ›