"Барселона" икки футболчисини "Ювентус"га тавсия қилди

Mirjalol Normatov
9 июл 2023, 11:15
Янги мавсум стартига қадар "Барселона" ўз таркибини тозалаб олмоқчи.

Каталонияликлар шу боисдан "Ювентус"га марказий ҳимоячилар Эрик Гарсия ҳамда Клеман Ланглени тавсия қилди. "Барселона" туринликларнинг марказий ҳимоячи излаётганини яхши билади ва ушбу икки футболчи "Юве"ни кучайтира олиши мумкинлигига ишонишмоқда. "Ювентус" эса айни дамда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Аймерик Ляпортга қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижарада ўйнатган "Тоттенхэм" Ланглени сотиб олишни истамади. Шу сабабли клуб энди футболчиси учун жамоа изламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›