

"Sunday Express" хабарига кўра, "Барселона" ёш вингер Ансу Фати учун нарх белгилади.
"Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилаётган 17 ёшли испаниялик футболчи учун "кўк-анорранглилар" 100 миллион фунт сўрашмоқда.
Олдинроқ каталонияликлар шартномада келтирилган товон пули - 355 миллион фунтни тўлаб қўйса, Фати исталган вақтда МЮга ўтишини маълум қилганди.
Ушбу мавсумда Фати ЛаЛиганинг 17 ўйинида 5 гол ва 1 ассист қайд этганди.



