"Барселона" ҳимоячиси Тоттенхэм"га ўтиши мумкин

Alisher
21 дек 2021, 13:00
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле Англияга йўл олиши мумкин.

Франциялик ўйинчининг хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Шпорлар" ўтган ёзда ҳам Лангленинг трансферини амалга оширишга уриниб кўришган, аммо футболчи ўшанда Каталонияда қолишга қарор қилганди. Лондонликлар бўлажак трансфер ойнасида яна ўйинчи билан шартнома имзолашга уриниб кўришади.

Клеманнинг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/gerardromero