"Барселона" ҳимоячиси: "Роналдунинг кетиши "Реал"га жиддий таъсир қилди"

Aslanov Jasurbek
16 мар 2019, 14:45
"Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семеду ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Реал"дан "Ювентус"га ўтиши ЛаЛигадаги рақобатга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

"Роналдунинг кетиши "Реал"га жиддий таъсир қилди. Бу биз учун ёмон дея олмайман. У билан чемпионат қизиқроқ ўтган бўларди, муаммоларимиз кўпаяпрди.

Майдонда Криштиануга кўпроқ эътибор бериш керак, у хавфли футболчи. Мессисиз "Барселона" яхши ўйин кўрсатади, аммо у билан янада кучлироқ ҳаракат қилади" - дейди Семеду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com