“Барселона” Гризманни уч клубга таклиф қилди

Eldor Akmurzayev
2 июл 2020, 20:40
Каталонияликлар Антуан Гризманни бошқа клуб футболчисига алмашишни режалаштирмоқда, дея ёзади журналист Паоло Паганини.

"Кўканорранглилар" раҳбарияти франциялик форварди учта клубга ПСЖ, “Интер” ва “Ювентус”га таклиф қилган. Мутасаддилар Гризманни Неймар, Лаутаро Мартинес, Дуглас Коста ва Адриен Рабьога алмашишга тайёр.

Аввалроқ, Антуан учун курашга “Арсенал” қўшилиши ҳам айтилганди.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 32 баҳсда қатнашди ва 8+5 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RAI Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›