“Барселона” Гризманни трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди

18 май 2018, 02:28
AS нашрининг хабар беришича, “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг “Барселона”га трансфер қилиниши борасида томонлар сўнгги музокараларни ўтказишмоқда.

Нашрниннг тасдиқлашича, яқин вақт ичида Каталония клуби шартноманинг сўнгги шартлари борасида келишувга эришади ва яқин икки ҳафта ичида ушбу трансферни эълон қилади.

Ушбу трансферга фақатгина футболчининг ўзи халақит қилиши мумкин. Агар у “Барселона”дан бошқа жамоага ўтишни истаб қолса, 20 миллион евро жарима тўлашига тўғри келади. Бу томонларнинг анча олдин келишувга эришганлари вақтида шартномага киритилган бандлардан биридир.

Трансфер расман 1 июль куни ёзги трансфер ойнасининг илк кунида эълон қилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›