

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари 17 ёшли испаннинг агенти Иван де ла Пенья билан учрашишди. Музокаралар якунида томонлар шартнома имзолашга яқин келишди.
"Барселона" футболчи билан битимни узайтиришга яқин, клуб ва ўйинчининг агентида бир неча деталларни муҳокама қилиш қолди.
Гави 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди. Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



