

Маълумотларга кўра, туркиялик футболчининг йиллик маоши 20 млн. евро бўлади. 29 ёшли ярим ҳимоячи Хитой клубига ўтишга рози бўлди, клублар эса ҳозирда трансфер нархини келишишмоқда.
Туран 2015 йилда "Атлетико"дан "Барселона"га ўтган эди. У жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли пас берди. Арда ва Каталония клуби ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.



