"Барселона" футболчиси Хитой жамоасига ўтмайдиган бўлди

Mirjalol Normatov
19 мар 2020, 21:10
"Барселона" ва Хитой жамоаси ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди.

"sport.es" хабарига кўра, томонлар Иван Ракитичнинг трансферини муҳокама қилишаётганди. Футболчининг ўзи ҳам Хитойга кетишни истамаган ва оиласи яшаётган Севильяга қайтишни хоҳлаган.

Унинг хизматларига "Ювентус" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. 32 ёшли футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. Ушбу мавсумда у 31 ўйинда 4 ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport.es