

Кўк-анорранглилар сафига ўтиш учун "Севилья"нинг 22 ёшли ҳимоячиси Клеман Лангле ва товон пули 100 млн. евро бўлган "Лейпциг"нинг 19 ёшли футболчиси Деотшанкюль Юпамекано давъогарлик қилмоқда. Самуэль Юмтити янги шартнома борасида келиша олмаётгани туфайли "Барселона" ҳимоячилар излашга тушиб қолди. Каталонияликлар учун яна бир вариант - "Шальке-04"дан 21 ёшли Тило Керер, бироқ унинг номзоди асосийлар сафида эмас.



