"Барселона" футболчиси Ачербига тупургани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин
07 май 2025 15:50
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси Ачербига тупургани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Иньиго Мартинесга рақиб футболчисига тупургани учун 4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб ўйини (3:4) биринчи таймида "Барселона" ўйинчиси билан "Интер" футболчиси Франческо Ачерби ўртасида можаро юзага келди.
Каталониялик ўйинчи Хакан Чалханоглунинг пенальти уришидан олдин унга халақит беришга уринди. Мартинес италиялик футболчи голдан кейин яқинидан ўтиб кетаётганида унга тупурди. Ўйиннинг бош ҳаками Шимон Марчиняк бу эпизодда иштирокчиларни жазоламади.
Ўйиндан сўнг Мартинес рақибга тупурганини тасдиқлади: "Мен унга тегиб кетмадим, акс ҳолда ҳакам мени майдондан чиқариб юборар эди. У қулоғимга бақириб гапирди, лекин бу менинг тарафимдан ортиқча реакция бўлди".
Иньиго Мартинес еврокубокларда 2-4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар