"Барселона" Фелиш учун Гризманни таклиф қилмоқда

Mirjalol Normatov
28 авг 2020, 12:47
"Барселона" Антуан Гризманни "Атлетико"га қайтармоқчи бўлмоқда.

"Marca" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 29 ёшли францияликни 20 ёшли Жоау Фелишга алмашмоқчи бўлмоқда. Бироқ "матрасчилар"га бу таклиф ёқмаган ва бунга рад жавобини берган.

Бу паллада "Атлетико" Гризманнинг қайтишига қарши бўлмаяпти. Улар Гризманн учун Тома Лемар билан Диего Костадан воз кечишга тайёр турибди. Бироқ "Барселона"га бу футболчилар керак бўлмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca