

Кўк-анорранглилар сардори ўтган турда “Сельта” (2:2)га қарши беллашувда жароҳати боис ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берганди.
33 ёшли футболчи ЕЧЛ 6-тури доирасида “Спортинг”га қарши баҳсни ўтказиб юборди ва “Вильярреал”га қарши ўйинда ҳам у майдонга туша олмайди.
Айни пайтда айнан жароҳати боис Дембеле, Рафинья, Маскерано ва Юмтити “Барселона”га ёрдам бера олишмаяпти. Бундан ташқари Арда Туран ва Херард Делофеу ҳам ушбу турда майдонга тушишмайди.
“Вильярреал” – “Барселона” учрашуви 10 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.



