"Барселона" Эрик Гарсияни ижарага берди

Sherzod Nurmatov
2 сен 2023
"Барселона" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия ижара асосида "Жирона"га ўтди.

22 ёшли испанияликнинг ижара шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача амал қилади ва уни сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган.

Гарсия "Барселона" академиясини битирган, 17 ёшида "Манчестер Сити"га ўтган ва 2021 йилнинг ёзида Каталония клубига қайтган.

Гарсияда "кўк-анорранглилар" учун 70 та ўйинда майдонга тушиб, Испания чемпиони унвонини қўлга киритган.

Ҳимоячи Испания терма жамоаси сафида 19 та ўйинда майдонга тушган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com