

"Барселона" — "Фейеноорд" 5:1
Голлар: 3, 57 - Рафинья, 22 - Карим Адейеми, 77 - Ламин Ямаль, 85 - Габриэл Жезус
“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 2. Жоау Канселу, 23. Жюль Кунде, 15. Андреас Кристенсен, 16. Родри (6. Гави,83’), 8. Педри (22. Марк Берналь, 63’), 10. Ламин Ямаль, 20. Дани Ольмо (9. Габриэл Жезус, 83’), 11. Рафинья (7. Фермин Лопес, 71’), 14. Карим Адейеми (17. Энтони Гордон, 63’).
Захира: 13. Войцех Шенсни, 25. Доминик Ливакович, 3. Алекс Бальде, 12. Хави Эспарт, 18. Жерард Мартин, 4. Брайан Фариньяс, 29. Хамза Абдулкарим.
“Фейеноорд”: 1. Тьярк Эрнст, 26. Живайро Рид, 4. Цюёси Ватанабэ, 6. Жерри Сен-Жюст, 35. Мика Мармоль, 16. Хавьер Лопес (28. Уссама Таргаллин, 46’), 8. Гиваи Зехиэль, 34. Шарль Ванхаутте (14. Сем Стейн, 72’), 19. Начо Ферри (49. Шакил ван Перси, 63’), 10. Лучано Валенте (22. Тобиас ван ден Элсхаут, 84’), 23. Анис Хаж Мусса (11. Гонсалу Боржеш, 72’).
Захира: 33. Флориан Кастенмайер, 39. Лиам Боссен, 20. Матс Дейл, 24. Тейс Крайевелд, 27. Гауссу Диарра, 57. Йерайно Схакен, 32. Тейме Весселс.
Огоҳлантиришлар: 27 - Шарль Ванхаутте, 54 - Дани Ольмо
90+3. Ўйин якунланди.
90+3. Жезуснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Стейннинг кучли зарбасидан сўнг Жоан бартараф эта олди!
88. Яна “Барселона” олдинга штмоқда. Ямалнинг зарбаси кучсиз чиқди.
86. Ҳаа, учрашув тақдири ҳал!

85. ГОЛ! Жезусдан дебют гол! Ямалдан узатилган тўпни Габриэль боши билан дарвозага киритди!
83. Энди “Фейеноорд” шармандали ҳисоб бўлмасликка интилади.

82. ГОЛ! Стейн ҳисобни қисқартирди! Боржешнинг ажойиб узатмасидан сўнг Сам тўпни дарвозага киритди.
80. Берналь деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, тўпга рақиб ҳимоячилари “блок” қўйишди.
78. Шунчаки даҳшат. Бу мавсум “Барса”ни тўхтатиб бўлмаяпти!

77. ГОЛ! Ямалдан супергол! Ламин жарима зарбасидан зарба бериб, тўпни дарвозага “михлаб қўйди”!
76. Жоан Гарсия жамоаси жонига оро кирди! Нидерландияликлар сал қолса ҳисобни қисқартириб қўярди…
73. Ферминнинг хавфли зарбасидан сўнг тўпни Эрнст қайтарди!
67. Гордоннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
63. Ҳар икки жамоада ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.
61. Оффсайд, ҳисобни ўзгармади.
60. Гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

59. ГОЛ! Ферри ҳисобни қисқартирди. “Барселона” дарвозаси олдидаги палапартишликдан сўнг Начо гол урди.
58. Ҳисоб йириклашиб кетди, буёғига нидерландияликларнинг ҳоли танг.

57. ГОЛ! Рафиньядан дубль! Педрининг супер узатмасидан сўнг бразилиялик ҳужумчи гол урди!
55. Меҳмонлар фаолликни оширишмоқда, жамоанинг ҳужумлари якунсиз бўлмоқда.
49. Адейемининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Ольмонинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Эрнст ушлаб олди.
37. Канселунинг ўткир бурчакдан кучли зарбаси дарвоза устунига тегмоқда!
36. “Фейеноорд”дан хавфли ҳужум бўлди, бирозгина омад етишмади… Кристенсен сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўярди.
33. Ямалдан ўта хавфли зарба! Бирозгина ноаниқ бўлди бу зарба…
28. Ольмодан зарба, аммо ноаниқ бўлди.
26. Канселунинг узоқдан тепган тўпи аниқ бўлмади.
24. Зехиэлнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
23. “Фейеноорд” янада қийин ҳолатда қолмоқда.

22. ГОЛ! Адейеми ҳисобни оширди! Каримнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!
20. Хаж Мусса “Барселона” жарима майдончасига кириб бориб йиқилди, бироқ ўйин қоидаси бузилмабди.
19. Темп бироз тушди, икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, аммо айтарли хавфли вазият кўрмаяпмиз.
10. Эндиги зарба Кюндедан бўлди, буниси ноаниқ.
9. Ольмонинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Эрнст ушлаб олди.
6. Ëмғир бироз секинлашди Барселона шаҳрида.
4. Тезкор гол кўрдик ўйинда, буёғига нидерландияликлар ҳам фаоллашишса керак.

3. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Ямалнинг узатмасидан сўнг бразилиялик футболчи тўпга эга чиқди, сўнг икки рақиб ҳимоячини “дўконга жўнатиб”, гол урди.
1. Барселона шаҳрида кучли ёмғир бошланди. Трибуналардаги мухлислар жойларини тарк этмоқда. Айримлари соябон остида.
1. Ўйин бошланди.
Учрашув стартидан аввал Непалда содир бўлган вожеа сабабли бир дақиқалик сукут сақланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" — "Фейеноорд" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



