"Барселона" Дестнинг трансферини келаси ҳафта бошида амалга оширади

Alisher
26 сен 2020, 10:13
"Аякс" ўнг қанот ҳимоячиси Сержино Дест "Барселона"га ўтишга яқин.

19 ёшли АҚШ терма жамоаси ўйинчиси келаси ҳафта бошида Каталония клубига ўтиши керак.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "кўк-анорранглилар" Дест  билан 5 йиллик шартнома имзолашади ва унинг учун 20+5 миллион евро миқдорида маблағ тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Дест "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади, у АҚШ терма жамоасида 2019 йилдан буён тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/GuillemBalague