

"Барселона" клуби вингер Усмон Дембелега янги шартнома таклиф қилади, деб хабар берди Sport.es. Томонлар келаси ой музокараларга киришади.
25 ёшли франциялик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. "Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави Эрнандес футболчини жамоада узоқ муддатга олиб қолмоқчи.
Олдинроқ Хави Рафиньяга умид боғлаётгани хабар қилинган эди.



