"Барселона" де Йонгни МЮга қанчага сотаётгани маълум бўлди
Aziz Tukhtamuradov
12 май 2022, 08:12
Ярим ҳимоячи Френки де Йонг катта эҳтимол билан "Барселона"ни тарк этади.
Журналист Жерар Ромеронинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" шу ой охиригача уни сотиб олади. Трансфер суммаси 70-80 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Де Йонг ушбу мавсумда Ла Лигада 31 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди.