

«Mundo Deportivo»нинг хабарига кўра, ҳимоячига “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда “Барселона” ҳимоя чизиғида жиддий йўқотишлар юзага келган. Марказий ҳимоячилар Самуэл Юмтити ва Томас Вермален жароҳат олишган.
Давид Луиснинг лондонликлар билан келишуви кейинги йилниг ёзида ниҳоясига етади ва у аристократлар билан келишувни узайтирмоқчи эмас. “Барселона” эса ёзда эркин агент сифатида клубини тарк этадиган футболчини январдаёқ футболчини ўз сафига жалб этмоқчи.



