

Испания Суперкубоги ярим финалида Вини яна гол урди ва энди унинг ҳисобида 27 та ўйинда 15 та гол бор.
Қизиғи, аввалги 3 мавсумда Винисиус 118 учрашувда бор йўғи 14 та гол ура олганди.
Табиийки, мавсумнинг иккинчи қисми қандай ўтишидан қатъий назар бразилиялик Испаниядаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда.



