"Барселона" дарвозабони "Арсенал"га ўтиши мумкин
10 авг 2021 09:24
Янгиликлар
"Барселона" дарвозабони "Арсенал"га ўтиши мумкин
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Барселона" дарвозабони Нетони харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Каталонияликлар айни дамда маошлар миқдорини пасайтириш учун бир неча футболчилардан қутулишга фаол тарзда ҳаракат қилишмоқда.
Бундай ўйинчилардан бири йилига 4,5 миллион евро маош оладиган бразилиялик дарвозабон Нетодир. "Арсенал" вакиллари "Барселона" билан унинг трансфери борасида алоқага чиқишди. Молиявий муаммолар сабаб Каталония клубининг 32 ёшли дарвозабони Лондонга текинга кетиши мумкин.
Нето "Барселона"га 2019 йилда келганди. У икки мавсум давомида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар