

"Goal" хабарига кўра, каталонияликлар бразилияликни Малком ва бир қанча маблағ эвазига алмашишга тайёр турибди. Ўз вақтида "Барса" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан билан шартнома имзоланишини истаган. Бироқ раҳбарият Малкомни сотиб олганди.
Виллиан бу мавсумда 16 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 5 голга ассистентлик қилди. Малком эса "Барса"да фақатгина уч ўйин ўтказди.



