"Барселона" Бретуэйт билан хайрлашмоқчи

Mirjalol Normatov
23 ноя 2020
"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Мартин Бретуэйт билан шартномани бекор қилмоқчи.

"Marca" хабарига кўра, футболчининг хизматларига "Леганес" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Клуб футболчини қишки трансферлар ойнаси вақтида ижарага олишга тайёр. Чунки айни дамда форвард "Барселона" режаларига кирмаяпти.

Бретуэйт февраль ойида "Леганес"дан "Барселона"га 18 млн евро эвазига ўтганди.

Ушбу мавсумда у каталонияликлар таркибида 6 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca