

Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде шартномасида товон пули сифатида 32 миллион евро кўрсатилган Мартинеснинг сотиб олинишини талаб қилмоқда. Мураббийнинг фикрича, Мартинесга альтернатив ўйинчи йўқ ва фақат уни сотиб олиш лозим.
Лекин, "Барса" раҳбарияти Мартинесни сотиб олмоқчи эмас. Улар марказий ҳимоя чизиғи камида январгача кучайтиришга муҳтож эмас деб ҳисоблашмоқда. Катта эҳтимол билан трансфер амалга ошмайди.




