"Барселона" Алькасер учун 30 млн. евро тўлашни ва Эл-Хаддади ҳамда Самперни ижарага беришни режалаштиряпти

Aslanov Jasurbek
17 авг 2016, 14:47
"Барселона" шу ҳафтада "Валенсия" ҳужумчиси Пако Алькасерни харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби "кўршапалаклар"га футболчи учун 30 млн. евро тўлайди. Бундан ташқари, улар Серхи Сампер ва Мунир Эл-Хаддадини ижарага беришади. Трансфер келишувига "Валенсия" дарвозабони Диего Алвес ҳам киритилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo