"Барселона" Алекс Теллес билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
17 дек 2021, 17:38
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Алекс Теллесга қизиқмоқда.

"Кўк-анорранглилар" Жорди Альбага эҳтимолий ўринбосар қидиришмоқда ва 29 ёшли бразилияликни номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Теллес 2021/22 йилги мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Transfermarkt футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional