"Барселона" 27 апрелда машғулотларни давом эттиришни режалаштирмоқда

Alisher
24 мар 2020, 11:10
"Барселона" раҳбарияти апрел ойи охирида жамоавий машғулотларни бошламоқчи.

Машғулотларни 27 апрелда бошлаш режалаштирилмоқда.

Олдинроқ, Испания бош вазири Педро Санчес коронавирус пандемияси туфайли мамлакатдаги фавқулотда ҳолат камида 13 апрелга қадар амал қилишини таъкидлаган эди.

Барча ўйинчилар уй шароитида ўзларининг спорт формаларини сақлаб туришади ва бу ҳақда Кике Сетьен мураббийлар штабига хабар беришади. Аммо, тўлиқ жамоавий машғулотларсиз жисмоний ҳолат профессионал спортчиларники каби бўлмайди деб ҳисобланмоқда.

Айни пайтда Испанияда 35136 инсон (дунёда 4-ўрин) коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 2311 нафари вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›