UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  32 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи? Янгиликлар

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Молиявий муаммолар гирдобида қолган "Барселона"ни эндиликда кам пул сарфлайди, деганлар хато қилади.

Каталонияликлар босқичма-босқич ўз режаларини амалга ошириш режимига ўтган кўринади. Маълум қилинишича, жамоа 2023 йилда ҳам жуда катта трансферларни амалга оширмоқчи. Қуйида мана шулар хусусида сўз юритмоқчимиз. 

Лео Месси

Охирги кунларда Европа ОАВ аргентиналик футболчининг "Барселона"га қайтиши хусусида ёзмоқда. 35 ёшли футболчи келажаги борасида якуний қарорни декабрь ойида якунланадиган ЖЧ-2022 дан кейин қабул қилади. Ўз навбатида, ПСЖ ҳам Месси билан амалдаги шартнома муддатини 2024 йилга қадар узайтирмоқчи. Бироқ у "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 


Бернарду Силва

Келгуси йилнинг ёзида португалиялик футболчи "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин. Аслида каталонияликлар 2022 йилнинг ўзидаёқ Силвани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилишганди. Бироқ молиявий ҳолат ва бошқа жиҳатлар сабаб келишув амалга ошмаганди. "Diario Sport" вакилларининг сўзларига кўра, Силва келгуси йилда фаолиятини Ла Лигада давом эттириши эҳтимоли юқори. 


Рубен Невеш

"Вулверхэмптон" футболчиси фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Каталония клуби таянч ярим ҳимояда Серхио Бускетснинг ўрнига муносиб номзод сифатида 25 ёшли Невешни кўрмоқда. Қолаверса, Лапорта ва футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасида илиқ муносабатлар бор. Бу ҳам томонларнинг келишувга эришишига асосий омил бўлиши мумкин.


Рафаэл Леау 

"Милан"даги ажойиб ўйинлари билан Европанинг гранд клублари назарига тушган Леау ҳам "Барселона"нинг нишонида бўлиб турибди. Португалиялик вингер келгуси йилда "россонери"ни тарк этмоқчи. Катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. 


Флориан Вирц

"Байер" клубининг 19 ёшли футболчисига "Барселона" анчадан бери кўз тикиб келяпти. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам каталонияликларнинг ашаддий мухлиси эканини яширмайди. Бироқ немис клуби Вирц трансферини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо футболчи жиддий жароҳат олди. Унинг сафдан чиққанини ҳисобга олсак, трансфер қиймати бир мунча пасайиши эҳтимоли бор.

 

Жоау Феликс

Лапорта орзусидаги футбочилардан бири сифатида Феликс тилга олинмоқда. 22 ёшли футболчи "Атлетико"да ўйнамоқда ва яқин орада жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Лекин Мендеш аралашуви юзага келса, келишув амалга ошиши мумкин. Бироқ Феликснинг трансфер қиймати юқори экани боис "Барселона" бироз қийинчиликка дуч келиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда молиявий томонлама қийналаётган "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчи учун 100 миллион евродан ошиқ сарфлаши даргумон.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика